ЙҲХББ Самарқандда «права»си йўқ фуқарога жарима белгилангани юзасидан изоҳ берди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқарога жарима белгилангани юзасидан изоҳ берди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, 25 декабрь куни ижтимоий тармоқда «Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқарога жарима келди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалган. Хабар ўрганилганда, 2019 йил 8 июль куни Йҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл патрул хизмати ходими Ф.Худойбердиев томонидан Самарқанд шаҳар, М.Улуғбек кўчасида пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси Тохиров Саидисроил Акбар ўғлига нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилган.

«Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ маъмурий амалиёт ходими О.Мўминов томонидан фуқаро Тохиров Саидисроил Акбар ўғлига нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ходимнинг эътиборсизлиги сабаб Иштихон тумани, Зарбанд қишлоғида яшовчи фуқаро Тоиров Сардор Акбар ўғли маълумотлари билан тизимга хато киритилган ва жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Зарбанд қишлоғида яшовчи фуқаро Тоиров Сардор Акбар ўғлига нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинганлигини ва хатоликка йўл қўйган ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қилиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраймиз», — дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ Сирдарёда ўлимига 3 йилдан ошган фуқаро жаримага тортилгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирилган.

Бундан ташқари, Aндижонда фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан урган «ГАИ» ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар