Қорақалпоғистонда интернат-мактаб тарбиячиси 11 ёшли қизчани калтаклади

Ижтимоий тармоқларда интернет-мактаб ходими тарбияланувчини ургани тасвирланган видеоролик тарқалди. Вазиятга болалар Омбудсмани идорасида муносабат билдиришди.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса Қорақалпоғистон Тўрткўл туманидаги 5-сонли интернат-мактабда содир бўлган. Тарбиячи Д.М. 11 ёшли қизчаниг юзига тарсаки туширган. Шундан сўнг тарбияланувчи жойига кириб ётган.

«Бундай фактларга нисбатан мутлақо муросасиз бўлиб, бу каби ҳаракатларга йўл қўйган шахслар қатъий равишда қонун доирасидаги жавобгарликка тортилиши шарт», – қайт этишди болалар Омбудсмани идорасида.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олди суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Янгиликлар