Алексей Навалный қамоқхонада вафот этди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Ямало-Ненецк автоном округи Жазони ижро этиш федерал бошқармаси расман хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Навалний сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган. Унга кўрсатилган биринчи ёрдам самара бермаган.

«Кўрсатилган жонлантириш амалиёти ижобий самара бермади, тез ёрдам врачлари маҳбуснинг ўлимини қайд этди», дейилади хабарда.

Сиёсатчи ўлими ҳақидаги хабардан кўп ўтмай унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани ҳақида экспертиза хулосаси ҳам эълон қилинди.

  • Маълумот учун, Алексей Навалний Россия президенти Владимир Путиннинг энг ашаддий танқидчиси ҳисобланарди. Россиядаги коррупцион ҳолатлар бўйича суриштирувлар билан танилган Навалнийнинг охирги суриштируви Владимир Путиннинг Геленжикдаги саройи ҳақида бўлганди.

Янгиликлар