Ucell Тошкентда 5G тармоғини ишга туширади

Ucellдан 5G тезлигини синаб кўришга тайёрмисиз? Ucell компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бешинчи авлод тармоғини ишга тушираётганини хабар қилишимиздан хурсандмиз, у орқали сиз нафақат бу тармоқни синовдан ўтказишингиз, балки ундан доимий фойдаланишингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, бугунги кунда 2500 га яқин Ucell абонентлари 5G технологиясини қўллаб-қувватловчи гаджетларни ишлатиб келишмоқда.

5G тармоғи бутун дунёда жадал ривожланиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларига қўшимча қиймат олиб келмоқда.

Бешинчи авлод алоқаси — бу шунчаки тезкор Интернет эмас, балки умуман бошқача сифатдаги хизматлар ва умуман янгича ҳаёт тарзи. Уяли алоқанинг реал шароитларида олинган 5G тезлиги тахминан 1 Гбит/сни ташкил қилади. SpeedTest сервиси ёрдамида ўтказилган ўлчовлар бу тармоқ тезлигини 1,3 Гбит/с гача кўрсатди. Бу шуни англатадики, маълумотлар узатиш тезлиги 4G дан 10-100 баравар тезроқ. Бундан ташқари, тармоқ маълумотларни юклаб олиш учун жуда кам вақт сарфлайди ва сунъий интеллект ҳам виртуал реалликни энг яхши қўллаб-қувватлашни таклиф этади.

Сергей Мелников, Бош директорнинг техник масалалар бўйича ўринбосари в.б.:

— Ucell Компанияси Ўзбекистонда илк бор 5G алоқасини Tashkent City ҳудудида ишга туширди. Биз ўрнатган инновацион база станциялари 500 метр радиусда ишончли қамровни таъминлай олиши мумкин бўлади. Ucell бугунги кунда энг машҳур CBand частота диапазонидан фойдаланмоқда. Диапазон 5G қурилмасининг барча йирик ишлаб чиқарувчилари томонидан қўллаб-қувватланади ва кенг қамровни эгаллайди, унинг сиғими катта, яъни бир вақтнинг ўзида кўплаб қурилмалар ишлаши мумкин.

Техник таъминот ва Ўзбекистон бозорида бешинчи авлод тармоғини татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш масалаларида Ucell АКТ ечимлари соҳасида жаҳон етакчиси бўлган Huawei нинг кўп йиллик тажрибасига таянган. Хитой аллақачон бутун мамлакат бўйлаб 160 миллион 5G уланишини қўллаб-қувватловчи 600 мингдан ортиқ таянч станцияларни ўрнатган. 5G

хизматларининг кенг спектри 20 дан ортиқ соҳаларда қўлланилади.

Чжу Цзюнглянг, Huawei нинг Ўзбекистондаги директор ўринбосари:

— Биз Ucell алоқа оператори учун 5G тижорат тармоғини ишга туширишда ва шу билан Ўзбекистон аҳолисига бешинчи авлод тармоқлари тажрибаси билан танишиш имкониятини тақдим этишда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз. 5G технологиялари одамлар турмуш тарзи ва мулоқот қилиш шаклини ўзгартиришга қодир, шунингдек, тармоқ истеъмол бозоридан ташқарида ҳам қўшимча қиймат ярата олади, чунки 5G хизматларидан иқтисодиётнинг турли соҳалари, жумладан электр энергияси, тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, таълим, ақлли ва хавфсиз шаҳарлар яратишда фойдаланиш мумкин.

Бешинчи авлод тармоғининг тижорий ишга туширилиши шарафига Ucell ўз абонентларига акция таклиф қилади: 5G қамров зонасида чексиз Интернет 5 кун муддатга 5 минг сўмдан.

Тимур Ядгаров, Мобил интернетни ривожлантириш бўлими бошлиғи:

— Хизматни ёқиш учун абонент компаниянинг хизмат кўрсатиш офисларидан бирига ёки Call-марказга мурожаат қилиши кифоя. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, абонентларга тармоққа уланиш таклифи билан СМС-хабар келади. Биз 5G қурилмалари билан стендни Tashkent Cityда ўрнатамиз, бу ерда ҳар бир фойдаланувчи имкониятлар фарқини — «оғир» контентни юклаб олиш тезлигини, 4К сифатли видеоларни томоша қилишни, виртуал ва кенгайтирилган реаллик хизматларини таққослаш имкониятига эга бўлади.

Компания 5G зоналари сонини босқичма-босқич ошириб боради: Ucell билан биргаликда янгиликлар тўлқинида бўлинг.

Маълумот: 2019 йилдан бери фойдаланувчи базаси ва 5G тармоқларидаги тижорат мақсадларида фойдаланиладиган қурилмалар сони кескин ошди. 2020 йил охирига келиб 5G мосламаларини қўллаб-қувватлайдиган 380 қурилма жаҳон бозорига чиқди — бу ўтган йилга нисбатан 8 баравар кўп. 5G уяли алоқа

фойдаланувчилари 220 миллионга, симсиз кенг полосали уланиш 1,05 миллионга ўсди, бу ўтган йилга нисбатан 17 ва 21 баравар кўп дегани. 5G ни қўллаб-қувватлайдиган телефонларининг нархи ҳам сезиларли даражада пасаймоқда. Бозорда 150 доллардан паст нархга эга қурилмалар аллақачон пайдо бўлган, шунингдек, 300 доллардан паст нарх оралиғидан 30 га яқин вариант мавжуд. Тармоқ кенгайиб, фойдаланувчи базаси ўсиб бориши билан 5G қувватланадиган мобил телефонларнинг экотизими келгуси икки йил ичида 4G каби юқори бўлади.

реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар