1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради

Ўзбекистонда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ нархларини либераллаштирган ҳолда, уларнинг истеъмолига ижтимоий нормалар жорий этилади.

Энергоресурслар тарифлари қарийб 5 йилдан буён – 2019 йил августидан бери ўзгармай келаётган эди. Ўтган вақт давомида янги тарифларни жорий этиш турли сабаблар билан ортга суриб келинаётганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили Хуршид Мустафоевнинг сўзларига кўра, айни пайтда электр энергиясининг таннархи қарийб 1000 сўмни, табиий газ таннархи эса 2000 сўмни ташкил этмоқда.

Қарор билан, 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун қуйидагича ижтимоий меъёрлар киритилади:

  • электр энергияси – ойига 200 kWh гача;
  • табиий газ (март–октябр ойларида) – ойига 100 кубометргача;
  • табиий газ (ноябр–феврал ойларида) – ойига 500 кубометргача.

Географик ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида иситиш мавсуми республиканинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда октябр–феврал ойлари деб белгиланди.

Ижтимоий меъёр доирасида аҳолига электр энергияси ва табиий газ имтиёзли нархларда етказиб берилади.

2024 йил 1 майдан эътиборан кучга кирадиган тарифлар:

Электр энергияси

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 200 kWh’гача электр энергияси 225 сўмдан етказиб берилади. Меъёрдан ошганда табақалашган тарифлар ойига 201 kWh’дан 1000 kWh’гача 450 сўм, 1001 kWh’дан 5000 kWh’гача 675 сўм, 5001 kWh’дан 10 000 kWh’гача 787,5 сўм, 10 001 kWh’дан кейин 900 сўмни ташкил этади.

Қолган маиший истеъмолчилар учун ижтимоий меъёр доирасидаги (ойига 200 kWh’гача) тариф 450 сўм бўлади. Ойига 201 kWh’дан 1000 kWh’гача 900 сўм, 1001 kWh’дан 5000 kWh’гача 1350 сўм, 5001 kWh’дан 10 000 kWh’гача 1575 сўм, 10 001 kWh’дан кейин 1800 сўмни ташкил этади.

Табиий газ

Иситиш мавсумида – ноябр-феврал ойларида аҳоли хонадонлари учун ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 500 куб метргача бўлган табиий газ истеъмоли учун тариф 1 кубометр учун 650 сўмни ташкил этади. Ойига 500 кубометрдан 2500 кубометргача – 1500 сўм, 2501 кубометрдан 5000 кубометргача 1950 сўм, 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача 2275 сўм, 10 001 кубометрдан кейин 2600 сўмлик тариф амал қилади.

Март–октябр ойларида эса тарифлар ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 100 кубометргача 650 сўм, 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1500 сўм, 2501 кубометрдан 5000 кубометргача 1950 сўм, 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача 2275 сўм, 10 001 кубометрдан кейин 2600 сўмни ташкил этади.

Суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 1600 сўм бўлади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ 1800 сўмдан етказиб берилади.

2025 йил 1 апрелдан кучга кирадиган тарифлар:

Ҳужжат билан энергоресурсларнинг 2025 йил 1 апрелдан бошлаб кучга кирадиган нархлари ҳам тасдиқланди.

Электр энергияси

Овқат тайёрлаш учун марказлашган тарзда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ва ётоқхоналар учун ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 200 kWh’гача электр энергияси 300 сўмдан етказиб берилади. Меъёрдан ошганда табақалашган тарифлар ойига 201 kWh’дан 1000 kWh’гача 500 сўм, 1001 kWh’дан 5000 kWh’гача 750 сўм, 5001 kWh’дан 10 000 kWh’гача 875 сўм, 10 001 kWh’дан кейин 1000 сўмни ташкил этади.

Қолган маиший истеъмолчилар учун ижтимоий меъёр доирасидаги (ойига 200 kWh’гача) тариф 600 сўм бўлади. Ойига 201 kWh’дан 1000 kWh’гача 1000 сўм, 1001 kWh’дан 5000 kWh’гача 1500 сўм, 5001 kWh’дан 10 000 kWh’гача 1750 сўм, 10 001 kWh’дан кейин 2000 сўмни ташкил этади.

Табиий газ

Иситиш мавсумида – ноябр-феврал ойларида аҳоли хонадонлари учун ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 500 куб метргача бўлган табиий газ истеъмоли учун тариф 1 кубометр учун 1000 сўмни ташкил этади. Ойига 500 кубометрдан 2500 кубометргача – 1800 сўм, 2501 кубометрдан 5000 кубометргача 2100 сўм, 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача 2500 сўм, 10 001 кубометрдан кейин 3000 сўмлик тариф амал қилади.

Март–октябр ойларида эса тарифлар ижтимоий меъёр доирасида, яъни ойига 100 кубометргача 1000 сўм, 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм, 2501 кубометрдан 5000 кубометргача 2100 сўм, 5001 кубометрдан 10 000 кубометргача 2500 сўм, 10 001 кубометрдан кейин 3000 сўмни ташкил этади.

Суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўм бўлади.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ 2500 сўмдан етказиб берилади.

Янгиликлар