Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ЙТҲда ҳалок бўлди

Россия пойтахти Москава шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 12 май куни тунда «Mersedes» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган, шундан сўнг бошқа хорижий машинага ўтириб, ЙТҲ содир бўлган жойдан кетиб қолган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Кейинроқ марҳумнинг 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.

Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 13 май куни ЙТҲ айбдори қочиб кетган бошқа машина — «Porsche Carrera»ни топган. Телеканалнинг хабар беришича, автомобиль Кичик Левшинский кўчасида топилган ва унинг 48 ёшли бизнесменга тегишли экани аниқланган. Аммо ҳодиса пайтида унинг автомобилда бўлган ёки бўлмагани ҳозирча номаълум.