Ҳиндистонда сув тошқини қурбонлари сони 90 кишидан ошди

Ҳиндистоннинг Ассам штатида тошқин ва кўчки қурбонлари сони 96 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».

Штатнинг 2,1 миллион аҳолисининг уйлари қисман ёки тўлиқ сув остида қолиб, қурбонлар сони тобора ортиб бормоқда.

Кун давомида мутахассислар Браҳмапутра дарёси ва унинг ирмоқлари Дигару ва Коллонгда сув сатҳининг пасайишини қайд этди.

Ассамда сув тошқинлари оқибатида 600 мингга яқин одам жабрланган. Мамлакатда 70 дан ортиқ вақтинчалик яшаш жойлари ташкил этилган бўлиб, уларда 40 минг фуқаро жойлаштирилган.

Табиий офат юз берган ҳудудлардаги қутқарув ишларига ҳарбий хизматчилар жалб қилинган.

Янгиликлар