Бухоро туманида умумий қиймати 25 млрд сўмлик интенсив боғ барпо этилади

Бухоро туманида умумий қиймати 25 миллиард сўмлик интенсив боғ барпо этилади. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ЎзA

Маълум қилинишича, мазкур интенсив боғ Бухоро туманидаги «Сиёвуш Aгро» масъулияти чекланган жамияти томонидан режалаштирилган бўлиб, «Боғикалон» маҳалласи ҳудудида жойлашади. Ҳамда боғнинг майдони 101 гектар эканлиги қайд этилган.

Фото: ЎзA

Қайд этилишича, ушбу лойиҳатининг умумий қиймати 25 миллиард сўмни ташкил этган. Шундан 20 миллиард сўми банк кредити ёрдамида, қолган қисми корхонанинг ўз маблағи ёрдамида амалга оширилмоқда.

Фото: ЎзA

Шунингдек ушбу боғга куз ва баҳор фаслларида турли мева кўчатларини экиш режалаштирилган.

Маълумот учун, ушбу боғ экспортбоп мева маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кенгайтириш мақсадида яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода иккита замонавий кинотеатр очилиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Бухорода 660 та оилага мўлжалланган 22 та кўп қаватли уй қурилаётгани маълум қилинганди.

Янгиликлар