Наманганда 50 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди
Наманган вилоятида 50 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Маълум қилинишича, ушбу тадбирда Миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари қатнашган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Шунингдек, Наманган шаҳри «Мустақиллик» МФЙда яшовчи аҳолининг мурожаатларига биноан, маҳалла кўчаларининг нотекис йўллари қайта таъмирланаётганлиги хабар қилинган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Қайд этилишича, айрим мурожаатлар тегишли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари чақиртирилган ҳолда ҳал қилиш чоралари кўрилган ва белгиланган муддатларда ижроси назоратга олинган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мингбулоқда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан берилгани маълум қилинган эди.
Кейинчалик Наманганлик фуқаронинг 2 сотих ерига иссиқхона қуриб берилгани ҳақида хабар берилганди.