Мингбулоқда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан берилди (фото)

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида «темир дафтар»га киритилган оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлик ахборот хизмати

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлик ахборот хизмати

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлик ахборот хизмати

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлик ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳудудидаги «темир дафтар» рўйхатига киритилган оилаларга Президент фармонига асосан оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. Туманда ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тўрақўрғонда «темир дафтар»га киритилган 900 дан ортиқ оила камбағалликдан чиқарилганди.

Шунингдек, Андижонда «темир дафтар»даги фуқароларга кредитга юк ташиш учун мототранспорт берилгани ҳамда 9 та хонадонга икки бошдан эчки тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар