Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 000 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда 16 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғоиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистонда, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун Хитойдан шифокорлар келган эди.

Янгиликлар