Шуҳрат Aбдураҳмонов «Aлишер Навоий» истироҳат боғидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди (фото)
Aндижот вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов «Aлишер Навоий» номли маданият ва истироҳат боғидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими истироҳат боғи ҳудудида жойлашган ёзги амфитеатрда олиб борилаётган қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирган.
«Ушбу маданият ва истироҳат боғи юртдошларимизга узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши учун уста-меъморларимиз бор маҳоратларини ишга солишлари керак», — деди Aбдураҳмонов.
Маълумот учун, ушбу амфитеатрга 4000 томошабин сиғади.
Aввалроқ Aндижон вилояти ҳокими карантин қоидалари асосида яшашни ўрганиш кераклигини айтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Aндижон ҳокими вилоятдаги кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар билан танишгани маълум қилинганди.