Шавкат Мирзиёев ДХХ академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш ишлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев 16 октябрь, жума куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона қурилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда. Мажмуада, шунингдек, жисмоний-ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, автодром, плац ва бошқа объектлар бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Темурбеклар мактаби тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, унда 200 нафар ўқувчи таълим олади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда мазкур таълим масканига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилган. Шавкат Мирзиёев ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга тарих ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Геология фанлари университетида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Кейинроқ Тошкентдаги IT-парк қурилишини кўздан кечирди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

Янгиликлар