17 февраль куни Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда 17 февраль куни айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Фото: Uzxalqharakati

Хабарга кўра, 17 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража , кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража , кундузи 8-13 даража  илиқ бўлади.

Таъкидланишича, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 28 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даражагача илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво кечаси 3-8 даража , кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли худудларда ёмғир ёғиб, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар