«Бизнесменлар кучли аёллардан қўрқишади»: Шаҳзода Муҳаммедова тадбиркорлик сирлари билан ўртоқлашди

Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистонда ишбилармон аёл бўлиш қанчалик қийинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда TBLD.UZ хабар қилди.

Фото: instagram

Хабарга кўра, таниқли актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова дизайнерлар учун ўз курсининг янги филиални очиш ҳамда ўқишни муваффақиятли тугатганларни мукофотлаш учун Урганчга учиб кетган. Келгач, ўзининг янги тўпламидан классик офис кийимидаги фотосуратини жойлаштирди.

«Ишбилармонлар кучли аёллардан қўрқишади ва уларни потенциал аёл сифатида эмас, балки хавфли рақиб сифатида кўришади», — деб суратга изоҳ қолдирган.

Таъкидланишича, актриса суратга шарҳни ёпиб қўйган.

«Карьерани ривожлантириш учун аёлга, биринчи навбатда, яхши касбий тайёргарлик, иккинчидан, қанчалик буюк бўлишидан қатъи назар муваффақиятидан қувонадиган турмуш ўртоғи бўлиши керак», — деб қўшимча қилган актриса.

 

Янгиликлар