Тошкентда «BMW» ва «Isuzu» иштирокида ЙТҲ содир бўлди: ҳалок бўлганлар бор

Тошкент шаҳрида икки машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Хабар.уз» хабар қилди.

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида 16 февраль куни соат 22:45ларда ҳайдовчи Р.Р. «BMW» автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчи С.С. бошқарувида бўлган йўл четида тўхтаб турган «Isuzu» русумли юк автомобилига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Таъкидланишича, фуқаро Р.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. «BMW» автомобили йўловчилари Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, йўловчи В.Э. эса ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар