Деярли Швейцария: тоғли манзарага эга хонадонлар сотувда

Мана бу манзара! Golden House тоғли манзарага эга хонадонлар сотувини эълон қилди

Тасавувур қилинг, дам олиш куни. Уйғоткич (будильник) ўчирилган ва сиз тўлиқ уйқуга тўйган ҳолда уйғонасиз. Пардани очасиз, деразадан қуёш кулиб боқади. Пастда, ҳовлида обод майсазорлар кўкариб турибди. Уфқ чизиғини қорли қалпоқ кийган қудратли тоғлар беркитмоқда. Кичик Швейцариядан нимаси кам?

Ўзингизни «деярли Европада» ҳис қилиш осон: Golden House Assalom Maxtumquli турар жой мажмуасининг иккинчи уйида сотувлар бошланганини эълон қилади. Айнан мана шу уйнинг деразаларидан маъюс саноат ва шаҳар кўриниши эмас, Чимён тоғларининг ажойиб манзаралари очилади.

Юрак танлови

Assalom Maxtumquli турар жой мажмуаси уйида кўчмас мулк бозоридаги кўплаб таклифлар олдида афзалликларга эга: у қуриб битказилган. Сотувга турли майдон ва тарҳга эга хонадонлар қўйилган. Уларни менежер таърифи ёки планшет экранидаги расмлар орқали эмас, бевосита ўзини кўришингиз мумкин. Келинг, бўлажак уйингизни шахсан кўриб чиқинг, қурилиш ва таъмир сифатига амин бўлинг ва ўзингизга маъқул бўлган хонадонни танланг.

Харидорлар учун компания кўплаб совға ва сюрпризларни тайёрлаб қўйди. Мисол учун, Assalom Maxtumquli ТЖМдан хонадон харид қилиб, анчагина пулни тежаб қолиш мумкин, негаки хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолда тақдим этилади: электрика, иситиш, сантехника ва пардозлаш ишлари тўлиқ бажариб бўлинган, барча эшик ва деразалар ўрнатилган, полга ламинат, санузеллар полига эса керамик плиталар ётқизилган. Сиз шунчаки керакли маиший жиҳозлар ва мебелларни олиб кириб, яшашни бошлашингиз мумкин.

Шуниси эътиборга лойиқки, харидорлар қулайлиги учун девелопер қулай харид шартларини тақдим этади, ипотека ҳам шу жумладар. Хонадон харид қилиш учун ипотека — бу ўз орзусидаги хонадон харидини яқинлаштиришни истаганлар учун энг мақбул ечим.

Оилалар тўпланадиган жой

Хонадонларнинг яна бир афзаллиги шундаки, улар шинам ва қулай ошхона билан бирга тақдим этилади. Кўпчилик учун ошхона — бу бутун оила тўпланиб тушлик қиладиган, меҳмонлар кутиладиган, режалар тузиладиган, кўнгилдан суҳбатлар қилинадиган жой ҳисобланади. Айнан шунинг учун унга кўп эътибор қаратилади. Golden House компанияси Assalom Maxtumquli турар жой мажмуасидан хонадон харид қилганларга 18 млн сўмлик ошхона гарнитурини совға қилади.

Айнан сизнинг ошхонангиз ҳажмига мослаб ясалган хай-тек услубидаги қулай мебель, замонавий маиший техника — газ плитаси, духовка ва ҳаво тортиш ускуналари ҳамда ажойиб сантехника мосламалари билан бирга тақдим этилиши ҳар бир янги уй эгасини хурсанд қилмай қолмайди. Шкафлар болалар учун хавфсиз, асталик билан ва шовқинсиз ёпилади.

Турар жой мажмуаси — шаҳар безаги

Assalom Maxtumquli турар жой мажмуасида нафақат дераза ортидаги манзаралар кўнгилни қувонтиради, мажмуанинг ўзи ҳам жуда чиройли кўринишга эга. Юқори қулайликка эга бир нечта 9 қаватли ёрқин бинолар одатий оқ алюкобондли ва кўк ойнабандли кўплаб бинолардан ажралиб туради. Шаҳар манзарасини мажмуа фаол ҳордиқ чиқариш ва сайрлар қилиш учун кўкаламзорлаштириш ҳудудлари тўлдирибтуради. “Машинасиз ҳовли” концепциясини резидентлар ва унинг меҳмонлари учун мўлжалланган ерусти автотураргоҳи таъминлаб туради.

Мажмуа Яшнобод туманида, секин-аста пойтахтнинг янги марказига айланиб бораётган Махтумқули кўчасида жойлашган. Яқин атрофдаги мактаб, болалар боғчаси, бозор ва супермаркетлар, тиббиёт клиникалари, боғларга атиги бир неча дақиқа етиб олиш мумкин. Тошкентдаги ягона уч қаватли йўл тармоғи пиёда юриш масофасида жойлашган. Мажмуанинг марказда жойлашганига қарамай, атроф-муҳитдаги ҳаво соф, экологик ҳолат — яхши, тоғлар эса эрталаблари очиқ чеҳра билан қорли қалпоқлари билан кутиб олишда давом этади.

Assalom Maxtumquli савдо офиси манзили: Яшнобод тумани, Махтумкули кўчаси.

Мўлжал: Makro супермаркети

Call-марказ: (+998) 78-150−11−11

Сайт: assalom.gh.uz

Telegram: t.me/assalom_gh

Facebook: fb.com/assalom.gh

Instagram: instagram.com/assalom.gh instagram.com/assalom.gh

 

*Реклама ҳуқуқи асосида

 

Янгиликлар