Сурхондарё вилоятида «опий» сотувчи шахс ушланди

9 февраль куни 43 ёшли И.О. Денов тумани Намозгоҳ маҳалласи ҳудудида 9,18 грамм ўткир ҳидли моддани харидор сифатида фуқарога 1.800.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида ёнидан 2,01 грамм ўткир ҳидли модда ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Суд кимёвий экспертиза хулосасида И.О. дан ҳужжатлаштирилиб олинган жами оғирлиги 11,19 граммли ўткир ҳидли модда «опий» гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 февраль куни Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Янгиликлар