Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани ҳудудлари кенгайтирилади

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегаралари узайтириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилинди.

Фото: Wikipedia

Хабарга кўра, Тошкент вилояти Ангрен шаҳари ҳудудидаги 143,16 гектар (Нуробод қўрғони) ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги 3278,92 гектар («Бахт» МФЙ ҳудудидан 130.46 гектар, «Тош ДАУ» МФЙ ҳудудидан 1518,5 гектар, «А.Навоий» МФЙ ҳудудидан 264,5 гектар ва «Ўртасарой» МФЙ ҳудудидан 1250,2 гектар) ер майдони Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани таркибига ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган Нуробод қўрғонининг барча нуқталари, Охангарон тумани «Ёнариқ» МФЙ билан чегараланади.

Таъкидланишича, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган «Ўртасарой» МФЙ 2-участкасининг барча нуқталари, Охангарон тумани «Гулобод» ва «Янгихаёт» МФЙлари ҳамда Юқори Чирчиқ тумани билан чегараланади.

Янгиликлар