Тошкентда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал юзага келди: ЙҲХБ изоҳ берди

16 февраль куни ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида тортишув» сарлавҳаси остидаги видео лавҳага изоҳ берилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: Kun.uz

Маълум бўлишича, 14 февраль куни Тошкент шаҳар ЙПХ ходими У.Султанов тақсимот асосида тунги хизмат учун Бектемир тумани ҳудудига жалб этилган. Хизмати давомида Ҳ.Бойқаро кўчасида соат 03:00 да «Captiva» русумли автомобилни текшириш учун тўхтатган.

Ушбу текширув давомида, ҳайдовчи ва ходим ўртасидаги ўзаро мулоқотга автомобилда бўлган йўловчи аралашган ҳамда ЙПХ ходимидан тўхтатиш асосини сўраб, эътироз билдирган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими ҳайдовчига тушунтириш беришга мажбур эмаслигини айтган. Ушбу вақтда ходим ҳамда йўловчи ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Янгиликлар