Vivo 5000 мАч батареяли, ҳамёнбоп ва кучли Y31 смартфонини тақдим этади

2021 йилнинг 15 февралдан 10 мартига қадар Y31 смартфонлари Ўзбекистон Республика си ҳудудида харид қилинганида харидор кафолатланган совға  Vivo бренди рюкзакига эга бўлади.

Янги модел 48 Мп асосий камера, FHD+ Halo FullView™дисплейи,  NFC ва FlashCharge18 Вт тезкор қувватлантиргичи билан сотувга чиқмоқда.

vivo компанияси Y31 янги смартфонини сўнгги операцион тизимдаги Android 11 базасида, учталик AI-камера, Halo FullView™ 6,58 дисплей, 18 Втли FlashCharge тезкор қувватлантиргичи ва 5000 мА·ч аккумулятор билан тақдим этмоқда. Модел «Мовий уммон» ва «Қора асфальт» рангларида сотувга чиқарилади.

«Қора асфальт» ранги тимқора рангнинг ўзига хос қуввати билан самарасини кўрсатади ва ярқироқ юзада 3D-контурларда жилоланади.  Смартфоннинг «Мовий уммон» ранглиси тропик уммонлар тасаввурини ҳосил қилиш билан бирга ҳаётга муҳаббат ҳисларини ўйғотади, яшил ва мовий ранглар уйғунлашуви эса пляжда ҳордиқ чиқариш онларини ёдга солади.

vivo Y31: Ўз кунингни қувватла 

Техник жиҳатлари:

— Тунги суратга олиш функцияси бўлган 48 Мп камера

— 5000 мА·ч батарея + 18 Вт тезкор қувватлантиргич

— Qualcomm® Snapdragon™ 662G процессор

— Оператив хотира: 4 ГБ

— Созланган хотира: 128 ГБ

 

5000 мА·ч батарея + 18 Вт тезкор қувватлантиргич

5000 мА·ч катта сиғимли батарея ва 18-ваттли тезкор қувватлантиргич билан смартфон тахминан бир соат ичида 70 фоизга қадар қувват олади. Қувватни тежаш технологияси ва сунъий идрок ёрдамида бир марталик тўла қувватланиш  17,9 соат онлайн-видеони HD-сифатда томоша қилиш ҳамда 9,9 соат кенг қамровли ўйинларни ўйнаш имкониятини беради. Қайта қувватлантириш функцияси мавжудлиги туфайли фойдаланувчи уйида бўлмаган ҳолатда ҳам бошқа қурилмаларни қувватлантириш мумкин.

Суратлар. AI-камера учталик камера

Суратга олишнинг турли режимларида ишловчи 48 Мп асосий камера тасвирни қайта ишлаш алгоритмини қўллаб қувватлайди ва бу орқали сутканинг исталган пайтида ўта аниқ суратларни кафолатлайди.

Энди ҳар бир киши суратлардаги махсус белги матнига созлаш орқали ўзига хосликни қайд этиши мумкин!

Ўзаро ҳамкорлик. Тунги тасвирлар учун камера.

Y31-нинг асосий камерасидаги янги тунги режим шовқинларни камайтириш алгоритмидан фойдаланиб, кам ёруғлик шароитида ҳам тунги жилоларни тасвирга олиш имкониятини беради. Энди сиз бир нуқтани босиш орқали ёрқин юлдузли осмонни суратга олишингиз мумкин. Жонли эфир учун тўртта замонавий тунги фильтрлар профессионал фотосуратчилар томонидан vivo учун махсус яратилган бўлиб, сизнинг дурдоналарингиз суратга олиниши учун хизмат қилади.

Ўта барқарор видео

Y31 смартфони асосий камтерасидаги тасвирларнини электрон барқарорлаштириш технологияси (EIS) алоҳида кадрларни кесиб олади ва текислаб чиқади. Махсус алгоритм эса қўллар қалтирашини тўғрилайди ва бу ўз навбатида табиат қўйнида, югуриш ва велосипедда ҳаракатланиш чоғларидаги тасвирлар тиниқлигини таъминлайди. Демак – мукаммал суратлар ҳар қандай шароитда!

Audio Booster

Audio Booster функцияси билан севимли мусиқалар, рингтонлар, видеороликлар ва фильмлардан янада кўпроқ завқланиш мумкин.

Multi-Turbo 4.0

Multi-Turbo 4.0 эксклюзив режими ўйинлардаги тўхталишлар ва қотиб қолишларни камайтириб, асосий саҳналарни оптималлаштиради. Шу билан бирга процессорда ва созланган хотирада мавжуд ресурслардан фойдаланишда ўйинларга асосий эътиборни қаратади. Бу айниқса фон режимида кўплаб иловалар ишлатилаётганда асқотади.

«Хотиралар» функцияси

«Хотиралар» функцияси суратларни вақт, воқеалар ва макон бўйича гуруҳлаш имконини беради. Суратларни уйғунлаштиришнинг янги усуллари ёрқин лаҳзалардан янада кўпроқ завқланишга замин яратади.

iManager – сизнинг мобил кўмакчингиз

Ҳамиша диққат-эътиборли iManager vivo фойдаланувчилар кундалик зерикарли ишлардан озод қилади. Масалан энди тунги вақт давомида смартфон хотирасини тозалаш ва ташхислаш каби вазифаларни бажариш учун бу кўмакчидан фойдаланиш мумкин.

Фойдаланувчи дам олаётган пайтда iManager қурилма билан машғул бўлади.

Vivo смартфонлари ҳақидаги батафсил маълумотларни расмий сайт орқали олишингиз мумкин:

Телефон: +998 (55) 503-20-20

Instagram: @vivo_uzbekistan

Telegram: @vivo_uzbekistan

Facebook: @vivoUzbekistan

Vivo компанияси ҳақида

Vivo — глобал юқори технологик компания бўлиб, инновацион маҳсулотлар яратиш ва мобиль коммуникациялар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Айни пайтда vivo Хитой, АҚШ, Тайван ва Японияда R&D марказларга эгалик қилади ҳамда бошқаради. Бу марказлар фаолияти юқори истеъмол технологиялари, жумладан 5G, сунъий онг, фотосъемка ва келгуси авлод смартфонлари ишлаш билан узвий боғлиқ.

Vivo смартфонлари дунёнинг 30дан ортиқ давлатларида тақдим этилади ва компания чакана дўконлари жаҳон бўйлаб 1000дан ортиқ. Vivo маҳсулотлари фойдаланувчилари 300 000 000 кишидан ортиқ. Смартфонлар савдоси бўйича Топ 5ликка кирувчи компания ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар