Ангренда мактаб ҳудудидаги дарахтлар ноқонуний кесилгани маълум бўлди

Ангрен шаҳрида мактаб ҳудудидаги манзарали дарахтлар ноқонуний кесиб олингани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Фото:

Хабарга кўра, 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги 48 та манзарали дарахтлар Давлат экология қўмитаси ҳудудий бошқармасидан тегишли хулоса олинмасдан кесиб олиниб, ўсимлик дунёсига 142,3 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бўлими томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар