Ўзбекистоннинг ташқи қарзлари қайси соҳаларга йўналтирилгани маълум қилинди

16 март куни Тошкентда Давлат ташқи қарз маблағларининг сарфланиши ва лойиҳалар натижадорлиги мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Репост.уз хабар бермоқда.

«Давлат томонидан олинган ташқи қарз маблағлари, асосан, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари – энергетика, транспорт, муҳандислик ва телекоммуникация, кимё, таълим, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган. Хусусан, 2020 йил сўнгида электр энергияси саноатига 14,6 фоиз ёки 3,1 миллиард доллар, энергетика (нефть ва газ) соҳасига – 12,4 фоиз ёки 2,6 миллиард доллар, транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 11,5 фоиз ёки 2,4 миллиард доллар, уй-жой коммунал хўжалигига 9,4 фоиз ёки 2 миллиард доллар йўналтирилган» – деди Молия вазири.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ташқи қарз эвазига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолёт паркини янгилаш ва унификациялаш лойиҳасида жами 10 та янги аирбус ва боил русумидаги ҳаво лайнерлари харид қилинди.

Таъкидланишича, ташқи қарздан ССТда COVID -19 га чалинган касалларни даволашда маҳсус шифохоналар, карантин мажмуалари ва замонавий лабараторияларни зудлик бн қуриш ун 96 миллион доллар маблағ сарфланди. Шундан касалликни олдини олувчи 2 миллиондам ортиқ «covidbox» қутилари республика бўйлаб текинга тарқатилди.

Шунингдек, мулоқот давомида журналистлар томонидан давлат ташқи қарз маблағларини ўз вақтида қайтара олмаса қандайдир гаров шартнома мавжудми деган саволга: « Ҳеч қандай гаров талаби йўқ, давлатга қарз беришдан аввал ўша давлат қарз маблағини ўз вақтида қайтара олишига ишонч ҳосил қилинади ва ишонилсагина қарз берилади» — деди Молия вазири Тимур Ишметов.

Янгиликлар