Пойтахтда замонавий «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилади

16 март куни Тошкентда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва жамоатчилик таклиф этилган мазкур анжуманда табиий газни етказиб беришни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилаётгани, бу бўйича аҳоли ўртасида юзага келаётган саволлар, улар орқали муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қилинаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Фото: gazeta.uz

Хабарга кўра, пойтахтда газ истеъмолчилари жами 629 427 та бўлиб, шулардан 448 073 тасини кўп қаватли, 181 354 тасини эса ерли аҳоли хонадонлари ташкил этади. Йил охирига қадар замонавий «ақлли» ҳисоблагичлар барчага ўрнатилиши кўзда тутилган. Мазкур ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул ҳисобланиб, ташкилот томонидан 5 йиллик бепул сервис хизмати ҳам кафолатланади.

Қайд этилишича, учрашувда йиғилганлар эътиборига табиий газ истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида «Call-маркази» (55) 503-28-28 ишга тушгани эълон қилинди. Бундан ташқари соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари бўйича (55) 503-90-17 «ишонч телефони» йўлга қўйилгани, бунга истеъмолчилар ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкинлиги маълум қилинди.

Янгиликлар