Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Шоахмедов Шохрух Шорахимович – Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Шохрух Шоахмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий.
https://palladiumcapital.com/jky07wu79j

2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.

Таъкидланишича, лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар