Афғонистондаги тошқин қурбонлари сони 50 кишига етди

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар сони 50 нафарга етди.Яна 36 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар бермоқда Tolonews.

Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг марказий қисмида сув тошқинлари юзага келган. Табиий офат қишлоқ хўжалигига катта зарар етказди.

700 дан ортиқ уй ва мингдан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлган, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Афғонистоннинг 13 вилоятида сув тошқинлари жабрланган. Метеорологларнинг қайд этишича, яқин кунларда Кобул, Қандаҳор ва Нангарҳорда кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

Янгиликлар