Тошкентда ток уриб вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва «замдиректори» қамалди

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этиши ортидан мактаб директори ва «замдиректори»га нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Судда дастлаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига нисбатан ҳукм ўқилди. 

Унга кўра, «замдиректор» ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Мактаб директори ҳам ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Янгиликлар