Навоий вилояти ҳокими коронавирусдан соғайиб, ўз фаолиятини давом эттиришга киришди

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайди ҳамда ўз фаолиятини давом эттиришга киришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қобул Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Хусусан, пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир», — дейди ҳоким.

Аввалроқ Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар