Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанаётганлиги маълум қилинди

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов 2020 йилнинг 27 июлидан буён Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Бу ҳақда 31 июл, жума куни вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Кобул Турсунов ўтган 4 кун давомида тиббиёт мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ  ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда. Навоий вилояти ҳокими тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради, дейилади хабарда.

Aввалроқ Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалингани, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг аҳволи оғирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмоновнинг касал эканлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус юқтиргани ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалиниб, даволанаётганлиги маълум қилинганди.

Янгиликлар