Самарқанд ҳокими шаҳар, туман ҳокимлари ва электр тармоқлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди
Самарқанд вилоят хокими Эркинжон Турдимов 17 cентябрь, пайшанба куни соат 07:00 да туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда электр тармоқлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Самарқанд ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Хабарга кўра, видеоселектор тарзидаги йиғилишда кун тартибига мувофиқ AСКУЭ электр ҳисоблагичларни ўрнатиш, алоқага чиқариш, тўлов интизоми бўйича ишларни жадаллаштириш, дебитор қарздорликни кескин қисқартириш юзасидан масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатилиши бўйича тегишли кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Бухорода мутасаддилар билан йиғилиш ўтказгани ҳамда Ғиждувон ҳокими туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўринбосарлари билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.