Сўхда 6 та ташкилот ва муассасaга хизмат автомашиналари топширилди

Фарғона вилояти Сўх туманида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида 6 та муассаса ва ташкилотга хизмат машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Хабарга кўра, тадбир давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига «Cobalt», туман тиббиёт бирлашмаси, газлаштириш идораси, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашига «Damas», туман ободонлаштириш идораси ва янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига «Isuzu» русумли автобуслар топширилган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Қайд этилишича, Ёшлар ишлари агентлигининг Сўх тумани бўлимига тақдим этилган янги «Isuzu» русумли автобус Қўқон шаҳар ҳокимлиги номидан Сайидбаҳром Сайидмусаевга совға сифатида жўнатилган. Туман ҳокими номидан ушбу автоулов янги очилган Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлимига тақдим этилди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Нарпайда тез тиббий ёрдам бўлимларига 5 та «Damas» топширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилган.

Янгиликлар