Улуғнорда 70 та хонадонни ичимлик суви билан таьминлайдиган қувур тортилди

Андижон вилояти Улуғнор туманидаги Каналбўйи кўчасида 70 та хонадонни ичимлик суви билан таьминлайдиган қувур тортилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Улуғнор тумани Каналбўйи кўчасига 30 йил деганда ичимлик суви етиб келган. Унга қадар аҳоли сув ичиш учун 1,5 километр масофадан олиб келган.

Фото: «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати

«Андижон вилоят сув таъминоти» масълулияти чекланган жамияти томонидан 2,5 километр масофага янги сув қувурини тортиш, 1 та сув қудуғини таъмирлаш орқали 70 та хонадоннинг ичимлик сувига бўлган талаби қондирилди. Туманда 2020 йил давомида ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 дона сув қудуғи таъмирланган бўлса, 2 та янги қудуқ ўрнатилган. Бундан ташқари, 12 километр масофага сув тармоқлари тортилган.

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида ўтган 8 ой давомида 1,5 миллион метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилгани ва Булунғурда 157 миллион сўмга қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик Андижонда сўнгги уч йилда аҳолига ичимлик суви етказиб бериш учун 372 миллиард сўм ҳамда Бағдодда салкам 500 та уйни сув билан таъминлашга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани маълум қилинган.

Янгиликлар