Тошкентда 25 ёшли йигит танишини 39 марта пичоқ уриб ўлдирди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида танишини 39 марта пичоқ уриб ўлдирган 25 ёшли йигит суд қилинди.

Маълум қилинишича, 25 ёшли йигит 51 ёшли таниши билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Таъкидланишича, улар ўртасидаги оғзаки жанжал пичоқлашувга айланиб кетган.

Қайд этилишича, судланувчи ўзини ҳимоя қилиш мақсадида шеригини маст ҳолда 39 марта пичоқ уриб ўлдирган. У воқеадан кейин ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж» банди, 168 модда (Фирибагарлик) 1-қисми билан айбли деб топилган. Унга нисбатан ушбу кодекснинг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) қўлланилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Янгиликлар