Ўзбекистонда ҳокимликларнинг салкам мингга яқин ҳужжатлари рақобатга зид экани аниқланди

АОКАда 17 февраль куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов иштирокидаги брифингда маҳаллий ҳокимликларнинг салкам мингга яқин ҳужжатлари рақобатга зид экани аниқлангани айтилди.

Қайд этилишича, Антимонополия қўмитаси томонидан маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжати рақобатга зид экани аниқланган. Шунингдек, уларни бекор қилиш чоралари кўрилган.

«Монопол корхоналар томонидан тартибга солинадиган нархларни нотўғри қўллаш натижасида олган 71 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб қилинди. Натижада, шу миқдорда 44 минг аҳоли ва тадбиркорлар иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди. Масалан, уруғлик дон, дизель, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар нархлари шулар жумласидан», — деди Бекзод Умматов.

Унинг сўзларига кўра, 300 га яқин тадбиркордан 120 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз маблағ ундирилишининг олди олинган. Шу билан бирга, жарима майдончалари фаолияти рақобат асосида йўлга қўйилиши ва асоссиз тўловлар ундирилишининг олди олинган.

Янгиликлар