Ўзбекистонда божхона ходимларининг даромади ва мулки декларация қилинади

Шавкат Мирзиёев божхона маъмурчилиги бўйича ўтказилаётган йиғилишда тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор вазифалар берди.

Йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш — коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала экани таъкидланди.

Шу муносабат билан:

  • бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;
  • 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;
  • божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;
  • божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;
  • олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;
  • божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.

Янгиликлар