Бухорода йўловчилар бўлган автобус ЙТҲга учради

Ижтимоий тармоқларда Бухорода мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учргани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ Матбуот хизмати маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30 лар атрофида Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи йўлнинг тартибга солинган чорраҳасида 1991 йилда туғилган О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган. 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, вафот этган йўловчи Когон туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчис бўлган.

ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Янгиликлар