Наманганда «Жигули» қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Damas» билан тўқнашди

Наманган вилоятида 5 апрель куни қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Жигули» «Damas» билан тўқнашди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 15:00 атрофида Наманган–Уйчи–Учқўрғон йўлининг 10-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 1995 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 (Жигули) автомашинасида боқшарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган «Damas» билан тўқнашган.

Оқибатда «Жигули»даги 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар