Сурхондарёда икки машина тўқнашиши сабаб ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 14 апрель куни иккита машина тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Маълум бўлишича, воқеа 4Р-102 автомобиль йўлининг тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган бошқа-бир «Nexia-3»га урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаб машиналарнинг бирида ёнғин содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи О. ва 23 ёшли йигит Қ. ҳамда унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи А.Ю. ёниб кетган.

Янгиликлар