Самарқандда пора эвазига 15 гектар ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор ва фермер ушланди

Пастдарғомда 13 000 АҚШ доллари эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 17 май куни Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспектори лавозимида ишловчи Б.Ж. ва фермер ҳўжалиги раиси Х.Б. «Павлония» кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога Пастдарғом туманидан 15 гектар ер майдонини 13 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда килиб, ундан сўралган пулларни олаётган вақтида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ДХХнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар