AKFA дан маркиза тизимлари: ёз мавсумида очиқ ҳавода қулай дам олиш

Фойдаланишда қулай соябонлар соя-салқинликни яратиб беради ва терассаларни қуёш нурлари ҳамда шамолдан ҳимоя қилади.

Ёз мавсуми энди очилди, бу эса, терассаларни ва очиқ айвонларни тартибга солишнинг айни вақти келганини англатади. Замонавий соябон тизимлари сизга энг иссиқ кунда ҳам очиқ ҳавода вақт ўтказишга имкон беради. Ушбу самарали тизимлардан бири Маркизадир.

Маркизаларнинг асосий вазифаси — бу, маконни дам олиш учун шинам ҳудудга айлантириб, соя яратиш ва офтобдан ҳимоя қилишдан иборат. Аксарият ҳолларда бундай тизимлар ресторанлар томонидан қулай ташқи терасслар яратиш, шунингдек хусусий уйларда ёзги айвонлар ҳамда балконларни безашда қўлланилади. Конструкцияси металл рамкага ўрнатилган мустаҳкам мато соябони бўлиб, зарур бўлганда очилиши ва ёпилиши мумкин.

AKFA Innovations шоуруми ташриф буюрувчилар эътиборига 3 турдаги маркизаларни тақдим этади.

Cassette prestige Маркиза тизимлари

Ушбу қурилманинг ўзига хос хусусияти шундаки, Маркиза ёпилганда, мато ва тирсак қисмлари махсус профилга жойлаштирилади, бу эса соябоннинг хизмат қилиш муддатини узайтиради. Қурилмалар ишлатишда осон ва уларга хизмат кўрсатишда инжиқ эмасдир. Ушбу тизимлар тез йиғилиб ўрнатилади ва дам олиш маскани учун тежамкор ва замонавий ечимларни тақдим этади. Қурилмани бошқаруви масофадан бошқариш пульти ёрдамида амалга оширилади.

Drop arm Маркиза тизимлари

Drop-arm Маркиза тизимлари

Мазкур тизим кўпинча дераза-ойналарни қуёш нурларидан соя қилиш учун ишлатилади. Бундай Маркизаларнинг зич тентли матоси рулондан металл кронштейнлар ёрдамида сурилиб чиқади, улар тахланиб ва тўғрилаш жараёнида тирсакка букилган қўлларни эслатади. Бошқарув масофадан бошқариш пульти томонидан амалга оширилади.

Ушбу тизим тўғридан-тўғри карниз ёки деворга ўрнатилиши мумкин, у хонани қуёш нурларидан самарали тарзда ҳимоя қилади. Ҳам қўлда, ҳам масофадан бошқариш имконияти мавжуддир. Маркиза остидаги жойни янада шинамроқ қилиш учун қурилманинг ўзига ёритиш ускунасини ўрнатиш мумкин.

Барча Маркизалар ультрафиолет нурига чидамли ва камида 5 йил ишлашига кафолат берувчи, мустахкам акрил матодан ишлаб чиқилган.

Маркизалар ўзининг амалий функцияларидан ташқари эстетик вазифаларни ҳам бажарадилар. Маркизалар тизими ташқи дизайн элементи сифатида жуда кўркам кўринишга эга бўлиб, хушбичим Европа муҳитини яратади. Шунингдек, ресторан ва қаҳвахона соҳиблари эътиборни жалб қилиш ва брендни оммалаштириш мақсадида унга ўз логотипларини жойлаштиришлари мумкин.

AKFA дан инновацион ечим билан ҳар қандай об-ҳаводаги қулайликдан баҳра олиб, хордиқ чиқаринг!

(+998) 95−341−00−00.

Манзил: Мирзо-Улугбек тумани, Олтинтепа кўчаси, 171.

реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар