«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

19 июнь куни кичик градиентли юқори босимли майдон об-ҳаво шароитини белгилайди.

Фото: uzreport.news

Маълум бўлишича, республикада кам булутли об-ҳаво устун бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундуз кунлари 35-40 даражани ташкил этади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқоридир. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни баъзи жойларда чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.

Шунингдек, якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу ҳаво массалари мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат меъёрдан 2-4 даража паст бўлади ва кечаси 15-18 даража, кундузи 29-32 даража, жанубда 34-37 даража атрофида бўлади.

Янгиликлар