Тошкентнинг бир туманида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

18 июнь куни Мирзо Улуғбек туманида сув таъминоти вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани Кобзева кўчаси Болалар суяк сили касалликлари шифохонаси олдидаги тармоқ ёпқичларини ўрнатиш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан бугун 18 июнь соат 10:00 дан 22:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда вақтинча сув таъминоти тўхтатилади.

  • Кобзева кўчаси
    Болалар суяк сили касалликлари шифохонаси;
  • Буюк Ипак йўли кўчаси
    Кўп қаватли уйлар 5 дона (423, 425, 427а, 427б, 427в — уйлар);
  • Чўлдарахт кўчаси
    Ерли хонадонлар 28 дона.

Таъкидланишича, юзага келган ноқулайликлар учун Мирзо Улуғбек тумани сув тармоқлари бўлими узр сўрайди.

Янгиликлар