Ўзбекистонда яна 4 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда 17 июнь куни қарийб 400 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 219 (+385) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 9 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 72 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Тошкент вилоятида 61 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 202 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101 018 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 717 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 484 нафар бемор даволанмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этган эди.

Янгиликлар