Олтиариқда «Nexia-2» ва «Lасеtti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Nexia-2» ва «Lасеtti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

2020 йил 14 июль куни Б.А. «Nexia-2» автомашинасини Қизилтепа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қ.Б. бошқарувидаги «Lасеtti» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда «Lасеtti» автомашинаси йўловчиси Н.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Марғилон шаҳрида 10 август куни «ВАЗ-2103» ва «Damas» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар