Тошкент шаҳри ва вилоятида COVID-19’га чалинган 2 нафар бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида 18 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 242 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 36 352 тани ташкил этган, 32 062 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар