Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги 20 та мактаб директорини ишдан бўшатди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 14 ноябрь куни бироpта ўқувчиси ОТМга ўқишга кира олмаган 20 та мактаб директори ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида 191 нафар мактаб директорининг иши баҳоланиб, уларнинг мактабида таълим сифати пастлиги айтилган. Шундан сўнг йиғилишда иштирок этган 20 нафар мактаб директори ўз лавозимларидан озод этилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Битирувчиси олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича юқори натижалардан бирини қўлга киритган Косон туманидаги 88-сонли мактаб жамоасига компьютер синфи совға қилинди. Ғузор туманидаги 68-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб-интернат директорлари ва тўрт нафар фан ўқитувчиси «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Аввалроқ Самарқандда 5700 нафар мактаб битирувчиси талаба бўлгаи ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар