Туркияда Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» маросими ўтказилди — фото

Туркиянинг Коня шаҳрида 17 декабрь, пайшанба куни мутафаккир Жалолиддин Румий вафоти муносабати билан анъанавий тарзда ташкил этиладиган «Шаби арус» хотирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумки, Жалолиддин Румий XIII асрнинг буюк файласуфи, олим, диншунос ва шоирларидан бири бўлган. У 1207 йилда Балх шаҳрида туғилиб, 1273 йил 17 декабрда Коня шаҳрида вафот этган. Румийнинг ўзи васият қилганидек, унинг ўлими айрилиқ эмас, аксинча, яратган билан учрашув (вуслат) куни сифатида нишонланиб, «Шаби арус», дея номланган.

Бу йил Румий вафотига 747 йил тўлгани муносабати билан 7 декабр куни Коня шаҳрида тадбирлар бошланган. Германия, Болгария, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша каби 10 дан ортиқ давлатлар қатори Ўзбекистондан келган журналист ва ОАВ вакиллари маросим доирасида турли учрашувларда иштирок этган. Шунингдек, Румий ҳаётига оид маданий мерос объектлари билан танишган. Тадбирлар Румий вафот этган вуслат куни — 17 декабрда ўз ниҳоясига етган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ўтказилган «Шаби арус» хотирлаш маросимида Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Коня шаҳар муниципалитети мери Угур Иброҳим Aлтай, Aдолат ва тараққиёт партияси (AКП) раиси ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича раис ва Коня депутати Лайло Шаҳин Уста ва бошқа кишилар сўзга чиққан ҳамда Мавлоно Румий меросининг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлаган.

Хусусан, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари Мустафо Шентоп ўз сўзи давомида бутун дунё оғир кунларни бошдан кечираётган бир пайтда «Шаби арус» маросимининг қолдирилмаганини, 747 йилдан буён давом этиб келинаётган анъанага содиқ қолгинганини, бу эса маънавий бойликка бўлган алохида бир ҳурмат-эҳтиром рамзи эканлигини таъкидлаган. У, шунингдек, маросимга маълум сабаблар билан ташриф буюра олмаган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг табрик сўзларини йиғилганларга етказиб қўяётганини билдирган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шундан сўнг маросимнинг кулминацион нуқтаси — «само рақси» бошланган. «Само» луғатда туймоқ, эшитмоқ деган маъноларни англатади. Дарвишлар ижро этадиган ушбу рақсда узун бўйли қалпоқча ва унинг кафанлиги бўлган оқ либос кийган эркаклар ритм ва мусиқа билан қўшилиб, ўнгдан чапга айланиб, мусиқа билан ижро этиладиган нафил ибодат турини бажарадилар. Жумладан, улар най, рубобда  янграган мусиқа садолари остида рақсга тушади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Сўфийлар таълимотига кўра, мавлавий дарвешлари айлана бошлаганларида коинот сирларини эшитади ва бундан завқланади. Aйланаётган дарвешларнинг ўнг қўли осмонга, чап қўли эса эрга қараган. Бунда ўнг қўл билан Худодан раҳмат тилаш, чапи билан бу раҳматни бошқаларга улашиш англашилади. Юз эса юрак томонга эгилган бўлади. Шу тарзда рақс давом этади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, Туркия маданият ва туризм вазирлиги ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Шаби арус» тадбирларида қатнашиш учун 14–20 декабрь кунлари бир гуруҳ хорижий ОАВ вакиллари, ўзбекистонлик журналистлар қаторида «Tez News» мухбирини ҳам таклиф этганди.

Аввалроқ хотирлаш маросими олди тадбирлари доирасида журналистлар учун Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби хоним билан учрашув ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар