Ўзбекистонда президентлик сайловига тайёргарлик қачон бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан президентлик сайловига тайёргарлик бошланади. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳада аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш белгилаб ўтилган.
Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш, халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқилади.
Дастурда:
- сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;
- халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев парлементга мурожаатида «мамлакат ҳаётидаги катта сиёсий воқеа – президентлик сайлови»га тайёргарлик кўрилиши лозимлигини таъкидлаган эди.