Тошкент шаҳридаги кўприклардан бири вақтинчалик ёпилади

Тошкент шаҳри Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг бир тарафи вақтинча ёпилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News» / Иллюстратив

Қайд этилишича, пойтахтда йўл-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг бир тарафи, яъни 7-сон (олдинги 17-сон) шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги (мўлжал: Универсам) қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ўз хабарида тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этиб,  ноқулайликлар учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метросигача бўлган оралиқда автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар