Ўзбекистонда 18 февраль куни қанча фуқаро коронавирусга чалингани эълон қилинди

18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79598 (+50) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Фото: xs.uz

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 3 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 3 нафари Тошкент вилоятида;
  • 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 4 нафар;
  • Жиззах вилоятида 1 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
  • Тошкент вилоятида 8 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78100 (+41) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 876 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинди.

Аввалроқ, АҚШда коронавируснинг «гибрид» штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Янгиликлар